...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг санкциялар бўйича амалдори истеъфога чиқади


16:42, 13.04.2018 Олам
 2 558

Охирги йилларда АҚШ ташқи сиёсатининг асосий диққати Россия, Шимолий Корея, Венесуэла ва Эронга қарши киритилган санкцияларга қаратилган.

АҚШ Молия вазирлигининг санкцияларни тўғри киритишга жавоб берувчи Office of Foreign Assets Control (OFAC) бошқармаси раҳбари Жон Смит май ойида ўз лавозимини тарк этади.
 
Смит 2015 йилдан бери ушбу муассасани бошқариб келади. Раҳбар бўлишидан аввал 11 йил OFAC’да ишлаган. Смитнинг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Андреа Гацки вақтинчалик бошқарма бошлиғи вазифасини бажариб туради.
 
Смитнинг истеъфоси шахсий сабаблар билан боғлиқ, деб хабар беради “The Wall Street”.
 
Охирги йилларда АҚШ ташқи сиёсатининг асосий диққати Россия, Шимолий Корея, Венесуэла ва Эронга қарши киритилган санкцияларга қаратилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!