
“White & Case”, “Sidley Austin”, “Hogan Lovells”, “Holwell, Shuster and Goldberg” ва “Foley Hoag” билан ҳамкорлик ўрнатилди.
Форум ишида Ўзбекистон томонидан қатор давлат органлари, тижорат ташкилотлари ва молия институтлари вакиллари иштирок этган бўлса, Америка томонидан АҚШ Давлат департаменти, АҚШ Савдо департаменти, йирик компаниялар, корпорациялар ва банк муассасалари вакиллари иштирок этган эди.
Ўзбекистон молия секторини такомиллаштириш масалалари бўйича қўшма мажлислар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов маъруза билан иштирок этди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ҳуқуқий инфратузилмани ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш” мавзусидаги маърузада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр юритилди.
Бундан ташқари, бизнес-форум давомида Адлия вазирлиги АҚШнинг 5 та йирик юридик компаниялари ҳисобланган: “White & Case”, “Sidley Austin”, “Hogan Lovells”, “Holwell, Shuster and Goldberg” ва “Foley Hoag” ҳамкорлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Бизнес-форуми доирасида ушбу юридик компаниялар ва Адлия вазирлиги ўртасида Ўзбекистонда юристларни малакасини ошириш бўйича Меморандумлар имзоланган бўлиб, унга кўра махсус марказ очилиши ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қўллаб қувватланиши белгиланди.