...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШни 2016 йилда қандай хавфлар кутяпти?


12:31, 25.12.2015 Олам
 5 998

Келаси йили АҚШга таҳдид солиши мумкин бўлган халқаро хавф-хатарлар рўйхати эълон қилинди.

Энг машҳур таҳлилий марказлардан бири бўлган Халқаро муносабатлар бўйича кенгаш (Council for Foreign Relations) 2016 йилда АҚШнинг якка ҳукмронлиги учун соя солиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда theatlantic.com интернет нашри хабар бермоқда.

Тадқиқот 2016 йилда кутилаётган хатарларни хавфлилик даражасига кўра уч гуруҳга ажратган:

1.      Юқори даражадаги чақириқлар. Яқин Шарқ минтақаси энг хавфли ҳудуд мақомини сақлаб қолмоқда. АҚШга ҳужум қилиш ёки давлат инфратузлимасига интернет орқали таҳдид солиш хавфларидан ташқари, CFRнинг фикрича, курдлар ва турклар ўртасида қарама-қаршилик аҳволни янада оғирлаштириши мумкин. Бу муаммолар Сурияда давом этаётган фуқаролар уруши таъсирида кескин тус олиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунингдек, Исроил-Фаластин муносабатларининг муросасизлиги, Ливия ва Мисрдаги сиёсий беқарорлик, ДАИШнинг фаолияти оқибатида Ироқдаги вазиятнинг тарқоқсизлиги ва шиалар ҳамда суннийлар ўртасидаги можаро ҳам катта хавотирларга сабаб бўлмоқда.

2.      Ўртача даражадаги чақириқлар. Ушбу чақириқлар Евросиё мамлакатларида мавжуд бўлган муаммолардан пайдо бўляпти: Украинадаги можароларнинг кескинлашуви, НАТО давлатларининг Россия билан тўқнашуви шулар жумласидандир. Хитой мавзуси ҳам ушбу даражага киради. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, расмий Пекиннинг Жанубий Хитой денгизидаги тажовузкорона ҳаракатини кутмаса ҳам бўлади. Бунга мамлакат иқтисодиётининг сустлашуви сабаб бўлмоқда. Эронга келадиган бўлсак, ҳозирги кунда мамлакатнинг диққати ядро дастуридан минтақадаги шиалар ва Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда. Эроннинг бундай ташқи сиёсати АҚШнинг энг асосий муаммоларидан бирига айланмоқда.

3.      Қуйи даражадаги чақириқлар. Юқорида эслатиб ўтилмаган муаммолар: Саудия Арабистони ва Конго Демократик Республикасидаги сиёсий бошбошдоқлик, шунингдек, Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасида кучайиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатлари. Мазкур хавотирлар АҚШнинг ушбу йўналишда ўзининг саъй-ҳаракатларини кучайтириши кераклигига ишора қилмоқда.
Адиз Аҳмедов

Теглар:АҚШ Халқаро муносабатлар Замонавий чақириқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!