Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди.
Кремлдаги суҳбат бошиданоқ, Моди Россияни олқишлаб йиллар давомида ёнма-ён турган ишончли дўст деб атади. Россия ва Ҳиндистон Совуқ уруш давридан буён ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкам ушлаб келган. Ўша даврларда Москва Ҳиндистон учун қурол-яроқ етказиб берувчи асосий таьминотчи бўлган.
Путин эса Янги Деҳлини БМТдаги Хавфсизлик коунсилида ўзининг доимий ўрнига эга бўлиши учун яратилган ғоявий мақсад ва тактикаларини “Ҳиндистон жуда яхши ўрнатилган ташқи сиёсий йўналишига эга”, – деб таьрифлади.
2014 йилда Россия ва Ҳиндистон орасидаги иқтисодий кўрсаткич 10 миллиард АҚШ долларни ташкил этарди. 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 14 фоизга тушиб кетди. Путин бу ҳолатни нефть нархларининг пасайиб кетиши билан баҳолаяпти ва Россия Ҳиндистон билан алоқаларини янада мустаҳкамлаши кераклигини таькидлади.
Президент Путин тез орада икки давлат ҳамкорлигида янги кўриниш ва қулайликларга эга бўлган ҳарбий ва пассажир ташийдиган самолётлар ишлаб чиқариш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, Россия келаси 20 йил ичида Ҳиндистон ҳудудида яна иккита атом реакторларини ва 12 та ядровий реакторларини қуриши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди ва суҳбатдан сўнг махсус ҳужжат имзоланди. Мондининг фикрича, “Ядровий қурилишлар бўйича келишувларимиз яхшиланмоқда, бу шартномалар Ҳиндистоннинг реакторлар ҳудудидаги ишлаб чиқариш соҳасини юқори кўрсаткичларга олиб чиқади”.
Суҳбат сўнгида, икки томон ўртасида вертолётлар ишлаб чиқариш ва Россиянинг нефть базаларини ислоҳ қилиш бўйича шартномалар имзоланди.