Шона Кокс, ақлсиз айблови етмагандек, ҳукуматдан “қилган айби учун” 666,666,666,666.66 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни талаб қилди.
У судда полиция амалга оширган ноқонуний, жиноий ишлардан ўзи каби яна бошқа фуқаролар азият чекканини айтган. Шу билан бирга Роберт Лавой Финикам исмли фермерниг полиция билан отишма вақтида вафот этгани ҳақида кўрсатма берган.
“Мен иблиснинг бу ишидан бошқалар ҳам азият чеккан деб ўйлайман, улар 666,666,666,666.66 АҚШ доллари миқдоридаги маблағдан ҳам зиёдроқ зарар кўришган”, – дейди Шона.
Маълумотларга кўра, 666 сони “Янги ваҳий очиқлиги” китобидан олинган бўлиб, 666 сони “ҳайвон” ёки (Антихрист) Дажжол маъноларини англатар экан.
Фермерларнинг норозилиги бир неча ҳафта олдин бошланган. Улар ўзлариники деб ҳисоблаган ерларни, ҳукуматнинг давлат ери деб аталишидан норози. Бундан ташқари ҳукумат уларга ўз ерларидан фойдаланганлари учун солиқ тўлашга мажбур қилмоқда.
Ана шундай фермерлардан бири бўлмиш Финикам ҳуқуқ тартибот органларини таъқиб қилгани учун отиб ташланган. У киймининг ўнг чўнтагига қўлини суққан чоғда унга қарата ўқ узилган ва Финикам вафот этган.