...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги видео ўйинлар дўконида 7 ёшли болакай қуролланган ўғриларни ҳайдаб чиқарди


09:56, 28.05.2016 Олам
 4 650

7 ёшли болакай бир ўзи, қўлида ўйинчоқ билан қуролланган ўғриларга бас кела олди.

АҚШнинг Сильвер-Спринг ҳудудидаги GameStop видео ўйинлар дўконига ўғирликка тушган қуролланган шахслар 7 ёшли болакайнинг ҳужумидан сўнг ўйлаган ғаразли мақсадларини амалга оширолмай, дўкондан қочиб кетишди. Бу ҳақда “Novostivmire.com” нашри ёзмоқда.
 
Маълумотларга кўра, болакай дўстининг туғилган кунига Nintendo компанияси томонидан яратилган Марио ўйинидаги Йоши динозаврини совға қилиш учун ота-онаси билан ушбу дўконга борган ва айни ўша вақтда улар дўконда динозавр харид қилаётган бўлишган.
 
Кутилмаганда, дўконга кирган бир неча ўғриларни болакай ўйинчоқ билан бир неча бор боплаб дўппослаган. Ўғриларга ҳеч қандай зарар етмаган ва улар ўша заҳотиёқ дўкондан қочиб чиқишган. Болакайга ҳам ҳеч қандай зарар етмаган. Бироқ у ҳали вояга етмаган бўла туриб қароқчиларнинг режаларини чиппакка чиқара олган.
 

Эътиборингизга ҳавола этилаётган 8 сониялик видеолавҳада YouTube ижтимоий тармоғига полиция томонидан жойлаштирилган. Унда 7 ёшли болакайнинг жасоратини кўришингиз мумкин.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ GameStop видео ўйинлар дўкони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!