...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бейонсенинг концертида 35 минг киши яшин туфайли эвакуация қилинди


09:31, 28.05.2016 Олам
 3 608

Яшин уриши ҳолати кузатилган бўлсада, ноқулай об-ҳаво шароитида йиғилган томошабинлар Бейонсенинг концерт дастурини давом эттиришини кутишди.

Кеча, 27 май куни АҚШнинг Миннеаполис шаҳри, TCF Bank стадионида Бейонсенинг концерт дастури муносабати билан 35 минг киши тўпланди. Бироқ кўп ўтмай, стадиондаги мухлисларнинг  ҳаммасини эвакуация қилишга тўғри келди. Гап шундаки, одамлар билан тўлган стадионда булутли об-ҳаво туфайли бир неча бор яшин уриши кузатилди. Шундан сўнг, хонанданинг менежерлари томошабинларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни эвакуация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда “Starslife.ru” хабар берди.
 
Минглаб мухлислар Миннисота университети ҳудудига кириб, бир соатга яқин вақт мобайнида об-ҳавонинг ўзгаришини кутишди. Ниҳоят, бироз вақт ўтиб, мухлислар яна стадиондаги ўриндиқларга жойлашишди ва Бейонсе концерт дастурини давом эттирди.
Умида Якубова

Теглар:Бейонсе Яшин уриши концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!