...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг Омск шаҳридаги шифохонада 4 ёшли қизалоқнинг устига шкаф ағанаб кетди


09:14, 28.05.2016 Олам
 3 793

Оғир юкнинг тагида қолиб кетган қизалоқ бошидан жиддий жароҳат олди.

4 ёшли қизалоқни юқори ҳарорат билан Омск шаҳри Исилькул туман шифохонасига келтиришди. Шифокорлар уни кўздан кечириб, ўткир респиратор инфекциялари – грипп билан оғриётганини аниқлашди. Унинг онаси ҳарорат улчаш мосламасини постга олиб бериш учун чиқиб кетганида қизалоқнинг устига хонадаги катта шкаф тушиб кетади. Қизалоқнинг онаси хонасига келгач, қизини шкаф тагидан тортиб олди, деб ёзади “Rusnovosti.ru” нашри.
 
Терговчиларнинг айтишларича, хонадаги мебель полга муcтаҳкам ўрнатилмаганлиги сабабли ҳам ушбу кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган. Айни вақтда шифохона раҳбарларига нисбатан ўз ишига бепарволик бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Умида Якубова

Теглар:Россия Омск Шифохона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!