...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роберт Фюдерич Ўзбекистондаги миссиясини якунлади


19:13, 27.05.2016 Олам
 2 415

У 2013 йилнинг куз ойларидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини бошқарган.

Бугун, 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ваколатхонаси раҳбари Роберт Фюдерични қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда алоқаларнинг конструктив ва ўзаро манфаатли тусга эга эканлиги қайд этилди.
 
Суҳбат чоғида 16 апрелда имзоланган 2016-2020 йилларда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистонга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилган.
 
ЮНИСЕФ Ваколатхонаси раҳбарига ҳамкорликнинг турли соҳаларидаги амалий масалаларни ҳал этишга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.
 
Маълумот ўрнида, Роберт Фюдерич 2013 йилнинг куз ойларидан бошлаб ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини бошқариб келаётган эди.  

Теглар:Роберт Фюдерич ЮНИСЕФ БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!