Олов бир неча метргача кўтарилганига қарамай, уни бартараф қилишга муваффақ бўлинди.
ExxonMobil компаниясига тегишли бўлган ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларидан бири олов ичида қолиб кетди.
Ёнғиннинг келиб чиқиши сабаблари ҳозирча аниқлангани йўқ. Оловни ўчириш учун келган ўт ўчирувчилар аланганинг қўшни биноларга ўтиб кетмаслиги учун бир неча соат давомида тўхтовсиз иш олиб боришди. Хайриятки, ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳатланмади.
Маълумотларга кўра, Техас штатидаги ушбу комплексдан чиққан олов бир неча метр баландликкача кўтарилган. Бинодан бир неча километр узоқликдан ҳам ёнаётган комплексни яққол кўриш мумкин бўлган. Мутахассислар ёнғин одир бўлган ҳудуд атрофида истиқомат қилувчиларнинг хавфсизликлари учун ҳаводан намуна олиб текширувга юборишди.