...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги аэропортда отишма содир этган шахс қўлга олинди


11:13, 07.01.2017 Олам
 2 261

Отишма сабаб 5 киши ҳаётдан кўз юмди. Фавқулодда ҳодисадан сўнг яна 37 киши жароҳат олди.

АҚШнинг Флорида штатидаги Форт-Лодердейл аэропортида юз берган кетма-кет отишмалар сабаб яна 37 киши жабрланди. Ҳодиса юз берган округ шерифлигининг Twitter’даги расмий аккаунтида қуйидагича хабар келтирилди:
 
“Айни вақтдаги вазият шундай: Отишма сабаб 5 киши ҳаётдан кўз юмди. Фавқулотда ҳодисадан сўнг яна 37 киши жароҳат олди”.
 
Отишма 6 январь куни Флорида штатидаги Форт-Лодердейл аэропортидаги юк топшириш бўлинмаси олдида содир бўлди. Хабарларга кўра, жиноят Лотин Америкаси фуқароси бўлган Эстебан Сантьяго исмли шахс томонидан амалга оширилган. Айни вақтда у қўлга олинган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Флорида Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!