Игорь Халимендрик яқинда бизнес соҳасида муваффақиятсизликка учраган ва тушкунликка тушиб қолган.
Махсус хизмат томонидан изланаётган Халимендрикнинг айнан қаерда экани ҳозирча номаълум.
Маълумотларга кўра, у ИШИДнинг даъватларига алданиб, экстремистлар сафига қўшилиб кетган бўлиши мумкин.
Аниқланишича, Игорь Халимендрик яқинда бизнес соҳасида муваффақиятсизликка учраган ва тушкунликка тушган. Тахминларга кўра, унинг айнан ушбу ҳолати террорчилар учун қўл келган бўлиши мумкин.
Игорь Халимендрикнинг яқинлари, уни таниган ва билган шахслар сўроқ қилинмоқда.