Келаётган ҳафтада Москвада ҳаво ҳарорати -35 даражагача тушиб кетиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.
2017 йилнинг 7 январь куни соат 22:00 дан 8 январь 10:00 гача ҳамда 8 январь соат 22:00 дан 9 январь 10:00 гача Москавада ҳаво ўта совуқ бўлиши, ҳарорат -35 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда, дейилади хабарда.
ФВВ бундай об-ҳаво шароитида турар жой бинолари, қурилиш кетаётган бинолар ичида ёнғин келиб чиқиши, электр энергия тизимида қатор муаммолар пайдо бўлиши, аҳоли ўртасида музлаш каби ҳолатлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Шу сабабли, вазирлик аҳолидан ўта эҳтиёткор бўлишни, зарурат туғилмаганда кўчага чиқмасликни, совуқ ҳаво ҳароратида иссиқ кийим кийишни тавсия қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 6 январь куни тунда Москвада ҳаво ҳарорати -25 даражагача тушиб кетди ва пойтахт шифохонасига турли даражадаги музлаш аломатлари билан 9 киши, бутунлай музлаб қолгани сабабли эса 1 киши ётқизилди.
Беморларнинг тўрт нафари Москванинг Марказий маъмурий округидан, икки нафари эса мамлакат ғарбидан, Шарқий маъмурий округ ҳамда Шимоли-ғарбий маъмурий округлардан бир киши шифохонага олиб келинган. Улар орасида 12 ёшли қиз ҳам бор.