...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги “супер сешанба” сайловларида Клинтон ва Трамп етакчи бўлди


11:48, 02.03.2016 Олам
 3 092

Номзодлар орасида ҳозирча Трамп ва Клинтон етакчилик қилмоқда.

Кеча АҚШда “супер сешанба” деб аталган сайловларда президентликка номзодлар орасида ўзига хос мусобақа бўлди. Демократлар партияси вакили Хиллари Клинтон камида еттита штатда ғалаба қозонди. Республикачилар партияси вакили Дональд Трамп эса олтита штатда ўтказилган сайловларда ғалаба қозонди. Лекин, Тед Круз Трампнинг ғалабалар сериясига Техасда ва Оклаҳомада чек қўйди. Бу ҳақда “Cbcnews” хабар берди.

Трамп Виржиния, Алабама, Массачусеттс, Теннесси, Арканзас ва Жоржияда ғалабага эришди.

Собиқ давлат котиби ва собиқ сенатор Хиллари Клинтон Техас, Арканзас, Алабама, Теннеси, Массачусеттс, Жоржия ва Виржинияда зафар қучди.

“Америка буюк бўлишдан тўхтамайди. Биз Американи бир бутун қилишимиз керак. Биз бўшлиқларнинг ўрнини тўлдиришимизга тўғри келади”, – дейди Клинтон ўзининг Маямидаги қароргоҳида.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дональд Трамп Хиллари Клинтон Супер сешанба АҚШ Сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!