...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда яна теракт: 26 киши ҳаётдан кўз юмди


09:34, 06.11.2017 Олам
 9 302

Номаълум кимса ибодат вақтида черковга бостириб кирган ва атрофга қарата ўқ узишни бошлаган.

5 ноябрь куни АҚШда навбатдаги теракт содир этилди. Техас штатида номаълум шахс черковга қарата ўқ очди. Бу ҳақда “Fox News” портали хабар бермоқда.
 
Оқибатда эса камида 26 киши қурбон бўлганлиги айтилмоқда. Шунингдек, 20 нафардан ортиқ киши яраланган.
 
Маълумотларга қараганда, номаълум кимса ибодат вақтида черковга бостириб кирган ва атрофга қарата ўқ узишни бошлаган. Айрим манбаларда қайд этилишича, қурбонлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бўлган.
 
Ўқ очган эркак полициячилар томонидан отиб ташланган. Россия ОАВларида унинг ҳарбий кийимда бўлганлиги айтилган.
 
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда АҚШ президенти Японияда бўлиб турибди. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан у ўзининг Twitter’даги блогига шундай ёзди:
 
“...Сазерленд-Спрингсдаги аҳолига Яратган ёрдамчи бўлсин. ФҚБ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа жойида вазиятни ўрганишяпти. Мен эса Япониядан туриб вазиятни кузатяпман”. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Техас Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!