...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда вертолёт ҳалокатга учради, 2 киши ҳаётдан кўз юмди


14:10, 09.09.2017 Олам
 1 906

Қурбон бўлганларнинг бири АҚШдаги машҳур "Montgomery Gentry" гуруҳи аъзоси Трой Гентрий эканлиги маълум қилинган.

АҚШнинг Нью-Жерси штатида вертолёт ҳалокатга учраши натижасида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда “Foxnews.com” нашри хабар бермоқда.
 
Берилган маълумотга кўра, Нью-Жерси штатининг Медфорд туманидаги Flying W аэропортидан ҳавога кўтарилган вертолёт қўниш майдонига яқинлашган вақт номаълум сабабга кўра ерга қулаб тушган.
 
Қурбон бўлганларнинг бири АҚШдаги машҳур "Montgomery Gentry" гуруҳи аъзоси Трой Гентрий эканлиги маълум қилинган.
 
Маълумот учун, "Montgomery Gentry" гуруҳи Эдди Монтгомери ва Трой Гентрий томонидан 1999 йилда ташкил қилинган. Бу гуруҳ қўшиқчиликнинг кантр мусиқа (country music) йўналишинда ижод қилишарди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Вертолёт ҳалокати АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!