...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда сайёҳлар учун космик кема тақдим этилди


13:07, 20.02.2016 Олам
 2 535

Virgin Galactic компанияси оддий одамлар ҳам космосга чиқа олиши учун кема яратди.

Америка компанияси Virgin Galactic жума куни сайёҳлар учун мўлжалланган SpaceShipTwo космик кемасини тақдим этди. Бу янги космик кема бир ярим олдин парвози муваффақиятсизлик билан тугалланган кема ўрнига яратилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Сайёҳлар учун мўлжалланган мазкур космик кема икки учувчи ва олти нафар йўловчига мўлжалланган. У ердан 100 километр баландликкача учади.

Космик кема тақдимоти Калифорния штатининг Мохаве саҳросида, шахсан Virgin Galactic компанияси асосчиси Ричард Бренсон томонидан ўтказилди.

Кемага ном қўйишни астрофизик Стивен Хокингга топширилди. Профессор янги SpaceShipTwo’ни “Бирлик” (Unity) деб номлади. Космик кемада саёҳат қилиш учун юзлаб одамлар аллақачон 250 минг АҚШ доллари тўлаб, ўз навбатларини кутишмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, кема товуш тезлигидан 3.5 марта кўпроқ тезликда ҳаракатланиб космосга чиқади ва йўловчилар бир қанча вақт мобайнида вазнсизлик ҳолатида бўладилар.

“Бирлик”дан олдин чиққан кеманинг тақдири фожиа билан тугаган эди. 2014 йилнинг 31 октябрида бу турдаги космик кеманинг прототипи самолёт ташувчидан ажратилганидан бир неча дақиқа ўтиб, кема двигатели бўлакларга бўлиниб кетган. Ҳалокат оқибатида учувчилардан бири ҳалок бўлган.

Мутахассислар космик кеманинг барча тизимларини тўлиқ текшириш ишларини олиб бормоқдалар, шундан кейин уни ерда ва ҳавода синаб кўрадилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ космик кема Калифорния 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!