Қизиқ, у ўғирлаган пул миқдори қамоққа тушишига арзирмикан?
АҚШнинг Огайо штатидаги банкларнинг бирига “Дэдпул” кийимидаги номаълум шахс ўғириликка тушган. Полиция берган маълумотларга кўра, у 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўмариб кетган. Ҳозирда сирли ўғрини қидириш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Дэдпул” жангари фильми 2016 йил февраль ойининг бошларида катта экранларга чиққан. Унда бош ролни Райан Рейнольдс ижро этган.