Ёнғин ўнлаб уйларга зарар етказди, Теннеси штатининг минглаб аҳолиси эвакуация қилинди.
Ўрмон ёнғинлари 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Шунингдек, яна 45 киши турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган.
Севьер округида 700 дан зиёд биноларга шикаст етган. Округ раҳбари Ларри Уотерс матбуот анжумани вақтида қутқарувчиларнинг олов ичида қолган 3 кишини қутқариб олишгани ҳақида маълум қилди.
Олов Севи округида эса 400 дан ортиқ, Гатлинбург округида 300 дан зиёд биноларни яроқсиз ҳолга келтирган.
Маҳаллий телеканаллар 14 мингдан ортиқ одам эвакуация қилингани ҳақида хабар бермоқда.