...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги кинотеатрларда давлат мадҳиясини ижро этиш қонунийлаштирилди


09:21, 01.12.2016 Олам
 2 012

Кино кўришга келган томошабинлар давлат мадҳиясини ўринларидан турган ҳолда эшитишлари шарт.

Айни вақтда Ҳиндистон Олий суди кинотеатрларда сеанс бошланишидан аввал давлат мадҳиясини ижро этишга доир қонун ҳужжати кучга киритди. Бу ҳақда “Regnum.ru” хабар бермоқда.
 
Олий суднинг талабига кўра, кинотеатрлардаги ҳар бир сеанс аввалида давлат мадҳияси янграши, мадҳия чоғида экранларда мамлакат байроғи акс этиб туриши лозим.
 
Мамлакатдаги барча кинотеатрларга айни буйруқни бажаришга тайёргарлик кўриш учун 10 кун муҳлат берилди.
Олий суд ушбу қарорни фуқароларда ватанпарварлик, ўз юртига бўлган муҳаббатни тарбиялаш учун қабул қилгани ҳақида баёнот берган.
 
“Миллий мадҳия конститутциявий ватанпарвалик ҳиссини уйғотувчи омил эканини эслатиб қўядиган вақт келди”, дейилади ҳужжатда.
 
Гарчи бу мамлакат Олий судининг қарори бўлса-да, кўпчилик буни аҳмоқона қарор, ўйламай қилинган иш, дея баҳоламоқда.
 
“Бу Олий суд томонидан амалга оширилган сиёсий ва конститутциявий аҳмоқликдир. Келажакда бизни қора кунлар кутмоқда”, дейди Делҳи сиёсий тадқиқотлар маркази президенти Бхану Мехта.
 
Маълумот учун, Ҳиндистонда 1960 йилларда мамлакат мадҳиясини кинотеатрларда сеанс бошланишидан аввал ижро этиш кенг тарқалганди. Ўшанда, Ҳиндистондан ўрнак олиб, бир қатор бошқа давлатлар ҳам кинотеатрлардаги сеанслар аввалида давлат мадҳиясини ижро этишганди.
Ҳиндистонда Олий суд томонидан чиқарилган қарор мамлакат тарихида илк бор қонуний тарзда амалга оширилади.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Мадҳия Кинотеатр Олий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!