...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда фуқаролар янги президентга қарши намойишга чиқди


12:08, 10.11.2016 Олам
 5 742

АҚШда сайланган янги президент кўпчилик фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. АҚШнинг барча штатларида норозилик чиқишлари бўлиб ўтмоқда.

АҚШда президент сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг, Трампга қарши минглаб одамлар шаҳар кўчаларини тўлдирган ҳолда намойишга чиқишди. Бу ҳақда “Foxnews” хабар бермоқда.
 
Канзас Ситй маркази бўлган Нью Энгланддан то Вест Коастгача бўлган масофада намойишчилар байроқ ва Трампга қарши ёзувларни кўтариб бормоқда. Йўлдаги машина ҳаракати тўсиб қўйилган. Митингга чиққанлар Трампнинг ғалабасини рад этишмоқда.
 
Трамп Тауэр биноси атрофида ҳам кўплаб одамлар йиғилган ва улар “Менинг президентим эмассан”, дея қичқирмоқда.
 
Полиция Республикачиларни намойишчилар тўлқинидан асраш учун баррикадалар ўрнатди.
 
Бостонда ҳам Трампга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойиш иштирокчилари такрор-такрор “Трамп ирқчи”, деб айтишмоқда ва “Трамп айбдор”, “Сайлов натижаларини бекор қилинг” каби ёзувли байроқларни кўтариб олишган.
 
Техасда, ҳатто, талабалар дарсларини ташлаб намойишга чиқишди. Нью-Йоркдаги намойишчилар “Трамп кетиши керак”, дея куйлашда давом этмоқда.
 
АҚШда сайлов ўтди. Ғолиб ҳам аниқланди. Бир нарсага тушиниш қийин: шунча одам Дональд Трампга қарши бўлса, Трамп қандай қилиб кўп овоз тўплади экан?
Мухторбек Абдуллаев 

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!