...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интерполга янги президент сайланди


11:59, 10.11.2016 Олам
 3 990

Интерпол вице-президентлигига эса илк бор Россия вакили тайинланди.

Индонезияда Интерпол Бош ассамблеясининг 85-сессияси ташкил этилди. Мазкур йиғилиш давомида Интерпол – Халқаро жиноят полициясининг янги президенти сайланди. Интерполнинг Twitter’даги расмий микроблогида келтирилишича, Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари Мэн Хунвэй мазкур лавозимни эгаллаган.
 
Мэн Хунвэй 2012 йилдан буён Интерполга раҳбарлик қилиб келган франциялик Мирей Белестрази ўрнини эгаллади.
 
Интерпол вице-президентлигига илк бор Россия вакили тайинланди. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол Миллий марказий бюроси раҳбари, полиция генерал-майори Александр Прокопчук вице-президент этиб сайланди.
 
Интерполнинг Индонезияда ташкил этилган йиғилиши 7-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтди. Мазкур сессия ишида 161та мамлакат вакиллари иштирок этиб, террорчиликка қарши курашиш, уюшган жиноятчилик ва кибержиноятчилик каби масалаларни муҳокама қилишди.
Дурдона Расулова

Теглар:Хавфсизлик Интерпол Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!