Дональд Трамп вақтинча молиялаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Кеча, 25 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп федерал ҳукуматга 15 февралгача мўлжалланган бюджет маблағларини ажратиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар берди. Шу билан 35 кун давом этган “Шатдаун” тўхтади, аммо ҳозирча бутунлай эмас.
Энди барча вазирлик ва идораларнинг иши расман тикланди. Уларга “шатдаун” вақтида берилмаган маош ҳам тўланади. Трамп бу ҳужжатни Оқ уйда ёпиқ эшиклар ортида имзолаган.
“Шатдаун” ёки АҚШ федерал ҳукумати ишининг бюджет маблағлари йўқлиги сабабли тўхтатилиши ўтган йилнинг 22 декабрида бошланганди. 35 кун давомида федарал ҳукуматнинг тўртдан бир қисми молиялаштирилмай қолди. Хусусан, Давлат департаменти (Ташқи ишлар вазирлиги), Молия, Савдо ва Ички хавфсизлик вазирликлари. “Шатдаун” республикачилар ва демократлар Конгрессда бюджет масаласида келишувга эриша олмагани сабабли юзага келди. Республикачилар ва Трамп Мексика билан чегарада девор қурилиши учун 5,7 млрд доллар маблағ ажратиш учун улотиматум қўйганди.
Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида вақтинчалик бюджетни тасдиқлаш Демократик партияга ён бериш эмаслигини ёзган. Бу шунчаки бюджет инқирози вақтида маошсиз ва тўловсиз таътилга юборилган давлат ишчиларига ҳурмат юзасидан қилганини таъкидлаган.
Маълумот учун, 22 декабрда бошланган шатдаун, 1995 йил якуни ва 1996 йил январида ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда федерал ҳукумат маблағ етишмаслиги туфайли 21 кунга ёпилганди. Бу сафар 35 кун давом этди.

Суннатилла Абдуллаев