Отишма шаҳарнинг саноат ташкилотлари зич жойлашган ҳудудида содир бўлди.
“Оранж-каунти полиция ходимлари ҳозирда воқеа жойини назорат остига олишган. Қурбонлар сони кўпчиликни ташкил этади. Бош шериф имкон топиши билан бу ҳақда батафсил маълумот беради”, деб пост қолдирилди АҚШ полициясининг Twitter саҳифасида.
Маълумотларга кўра, отишма шаҳарнинг саноат ташкилотлари зич жойлашган ҳудудида содир бўлган. Ҳодиса туфайли шаҳар кўчаларида машина қатновлари тўхтатилган. Шунингдек, полиция маҳаллий фуқароларга уйларидан чиқмасликни тавсия этди.