...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда бемор қиз жигарини берган донорга турмушга чиқди


17:14, 04.11.2016 Олам
 7 310

Йигит қизнинг бетоб эканини ҳамкасбидан эшитиб қолган.

Канада фуқароси Крис Демпис ҳамкасбининг жияни бетоб экани ҳақида эшитиб қолади. Қизнинг жигарини алмаштириш учун донор керак бўлади.
 
У шифохона тўшагига михланиб қолган. Қиз учун жигарини бермоқчи бўлган донорлар ҳам кўп эди.
 
Бироқ, ёрдам беришга ҳаммадан биринчи Демпис шошилди. Ва бир неча ҳафта ичида госпиталда ҳолсиз ётган Хазер билан кўришди. Уларнинг жигар алмаштириш операцияси муваффақиятли амалга ошди.
 
Реабилитация даврида икки ёш кўп вақтни бирга ўтказди. Бир йилдан сўнг эса улар турмуш қуришга қарор қилди.
 
“Агар ўшанда нотаниш қизга ёрдам бермаганимда, мен келажакдаги аёлимни қутқариб қолмаган бўлардим”, дейди Крис Демпис.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Донор Никоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!