ЙТҲ вақтида автобус ичида жами 14 киши бўлган.
Техас штатининг жануби-ғарбий қисмидаги трассада йўловчи автобуси ва юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ вақтида автобус ичида 14 киши бўлган. Йўловчилар шаҳар ташқарисидаги диний марказда 3 кун давом этган тадбирдан қайтаётган маҳаллий баптист черкови вакиллари бўлишган. Уларнинг 12 нафари вафот этган.
Юк машинаси кабинасида ҳайдовчининг ўзи бўлган. Унинг аҳволи қандай кечгани номаълум.
Айни вақтда вазият юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Умида Якубова