Бола мактабга боришга мажбурлаб, уни уйқусидан уйғотишга ҳаракат қилган оила аъзоларига қарат ўқ узган.
Полициянинг айтишича, боланинг онаси ва бувиси терговчиларга воқеа ҳақида сўзлаб бераркан, ўспиринга ўрнидан туриб, мактабга бориш ёқмаган ва жаҳли чиқиб, тўппонча билан яқинларига ўқ узган. Боланинг оила аъзолари унинг тўппончаси борлигини ва уни уйда сақлашини билмаган.
Ўспирин 67 ёшли бувисига икки марта ўқ узган, жияни ва 12 ёшли синглиси яраланган. Боланинг онаси ва 2 ёшли синглиси ҳам уйда бўлган, лекин уларга ҳеч қандай шикаст етмаган, дейилади хабарда.
Ўспирин воқеа жойидан қочиб, тўппончани қўшнисининг ҳовлисига улоқтирган. Полиция уни темир йўл яқинида қўлга туширди. Оила аъзоларининг омон қолиши кутилмоқда. Бола эса ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қотилликда айбланмоқда.