50 йилдан сўнг сайёрамизнинг энг катта шаҳарлари Жануби-Шарқий Осиё ва Африка минтақаларида бўлиши башорат қилинмоқда.
Сайёрамизда яшаётган аҳолининг сони кун сайин ошиб бормоқда. Сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, ХXII асрнинг бошларига бориб дунё аҳолиси 11 млрд кишига етиши мумкин. Демографик ҳолатнинг ўсиши, асосан, ривожланаётган давлатларда кузатилиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда “Day.az” хабар берди.
Ривожланган давлатларда туғилиш даражаси тушиб кетаётган бир пайтда, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Индонезия, Конго Демократик Республикаси, Танзания, Эфиопия, Уганда ва қанчалик ғалати бўлмасин, АҚШ каби давлатларга 2050 йилгача умумий аҳоли ўсишининг ярми тўғри келади. 50 йилдан сўнг сайёрамизнинг энг катта шаҳарлари Жануби-Шарқий Осиё ва Африка минтақаларида бўлиши башорат қилинмоқда.
Дунё аҳолисининг ҳозирги ўсиш динамикасига асосланиб, олимлар келажакдаги демографик дунё харитасини туздилар. Қуйида 2100 йилги харитадан дунёнинг энг катта шаҳарларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
10. Қобул, Афғонистон. 50,3 миллион киши.
Суратда: Кундан-кун ўсиб бораётган Қобул манзараси ва тепаликдаги одам, 2016 йил 31 январь.
9. Калькутта, Ҳиндистон. 52,4 миллион киши.
Суратда: Ғарбий Бенгалия штатининг Бош вазири Мамат Бенержининг нутқи шарафига фаолларнинг чиқиши, 2015 йил 26 ноябрь.
8. Дакка, Бангладеш. 54,3 миллион киши.
Суратда: Даккадан унча узоқ бўлмаган ҳудудда тинч намойиш. 2016 йил 10 январь
7. Ниамей, Нигер. 56,1 миллион киши.
Суратда: Амалдаги президент Муҳаммад Иссуфанинг тарафдорлари уни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқдилар, 2016 йил 18 феврал.
6. Хартум, Судан. 56,6 миллион киши.
Суратда: Диний табиб Шак Вошра ваъз ўқимоқда.
5. Деҳли, Ҳиндистон. 57,3 миллион киши.
Суратда: Оломон Янги Деҳли вокзалида поездга чиқмоқда. 2016 йил 25 февраль.
4. Мумбай, Ҳиндистон. 67,2 миллион киши.
Суратда: Темир йўл бекати яқинидаги бозорда одамлар, 2015 йил 16 январь.
3. Дар эс Салаам, Танзания. 73,7 миллион киши.
Суратда: Президент Жон Помби Магуфул тарафдорлари унинг сайловлардаги ғалабасини нишонламоқда.
2. Киншаса, Конго Демократик Республикаси. 83, 5 миллион киши.
Суратда: Конголиклар поезднинг ҳам ичини, ҳам устини тўлдириб Киншаса бўйлаб саёҳатга чиқдилар, 2006 йил 7 ноябрь.
1. Лагос, Нигерия. 88,3 миллион киши.
Суратда: Лагос марказий бозорларидаги одамлар.
Руслан Сулаймонов