...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ “Толибон” чақирувига жавоб қайтарди


18:28, 17.07.2018 Олам
 4 040

Афғонистондаги Америка қўшинлари қўмондони бу ҳақда маълум қилди.

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати етакчиси Ҳайбатулло Оҳунзода Афғонистондаги кўп йиллик қонли қарама-қаршиликларга барҳам бериш учун АҚШни тўғридан-тўғри музокараларга чақиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
АҚШ Афғонистонда бир неча йиллардан бери давом этаётган урушни тугатиш учун “Толибон” билан музокаралар столига ўтиришга розилигини билдирди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар бермоқда.
 
“Давлат котибимиз Майкл Помпео Қўшма штатлар “Толибон” билан музокарага тайёр эканини таъкидлади”, деган АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари бош қўмондони Жон Николсон.
 
“Умид қиламанки, улар буни тушунадилар ва бу тинчлик жараёнига ёрдам беради”, деб қўшимча қилган Николсон.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг 2002-2017 йиллар мобайнида Афғонистонда амалга оширган ишлари ва эришган натижалари ҳақида АҚШнинг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича махсус бош инспектори (SIGAR) Жон Сопко маълумот берганди.
 
Сопко АҚШнинг, хусусан, SIGAR’нинг Афғонистондаги барқарорлик ўрнатиш учун амалга оширган дастурлари муваффақиятсиз якунланганини таъкидлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!