“Қора рўйхат”га 9 та компания ва 21 нафар Россия фуқароси киритилди
Аввалроқ, АҚШ ҳукумати жорий йил январь ойининг охири ёки февраль ойининг бошларида Россияга нисбатан янги санкциялар эълон қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 26 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россияга эълон қилинган санкциялар рўйхатини кенгайтирди: “қора рўйхат”га 9 та компания ва 21 нафар Россия фуқароси киритилди.
Оммавий ахборот воситаларининг тарқатган хабарига кўра, рўйхатга киритилган фуқароларнинг 11 нафари тан олинмаган Донецк ва Луганск республикаси ҳукуматларида етакчи лавозимларни эгаллаган шахслардир.
Шунингдек, ушбу “қора рўйхат”га Россия Энергетика вазири Андрей Черезов ва вазирликнинг департамент бошлиғи Евгений Грабчак киритилган.
Санкциялар эълон қилинган компаниялар эса, “Сургутнефтегаз”, “Силових машин” ва “Технопромэкспорт” компанияларига тегишли филиаллардир.

Обил Сафаров