...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари энг қиммат ҳарбий кемага эга бўлади


11:27, 08.04.2016 Олам
 3 000

Самолёт ташувчи кема АҚШинг 38-президенти шарафига Жеральд Форд деб номланди.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари энг қиммат ҳарбий кемага эга бўлади. Мазкур кеманинг нархи 12,9 миллиард доллардга тенг. Самолёт ташувчи кема жорий йилнинг сентябрь ойида денгиз кучлари ихтиёрига топширилади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
 
Ҳарбий денгиз кучлари котиби ёрдамчиси Жон Стекли кема ҳақида бироз маълумот берди. унга кўра,  самолёт ташувчи улкан кеманинг сув ҳажми 100 минг тонна ва узунлиги 1.100 футни ташкил этади.
 
Кеманинг қурилиши 2009 йилда бошланган ва жорий йилнинг март ойи ҳолати бўйича унинг 97 фоизи қуриб битказилди. Кема июль ойида сувга туширилади.
 
Самолёт ташувчини АҚШнинг 38-президенти шарафига Жеральд Форд (CVN78) деб номладилар.  У 2006 йилда вафот этган эди.
 
Форд кемасидан кейин 2020 йилда Жон Кеннеди (CVN79) самолёт ташувчисини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Аллақачон,  бу кеманинг 18 фоизи қурилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Ҳарбий кема Жеральд Форд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!