...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ва Туркия санкциялар масаласида келишувга эришди


10:25, 07.08.2018 Олам
 2 776

Турк делегацияси музокаралар учун Вашингтонгга боради.

Расмий Анқара ва Вашингтон АҚШнинг Туркия Адлия вазири Абдулҳамид Гул ва Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуга нисбатан санкциялари масаласида дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар бермоқда.
 
Нашр берган маълумотга кўра, Туркия ва АҚШ ҳукумати икки мамлакат ўртасидаги юзага келган муаммоларни ҳал қилиш ва дипломатик алоқаларин ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирганлар.
 
Икки кун ичида музокаралар учун Вашингтонгга турк делегацияси боради. Туркия ва АҚШ шахсий учрашув ўтказишга келишиб олишган.
 
Маълумот учун, аввалроқ расмий Вашингтон америкалик роҳиб Эндрю Брансоннинг Туркия ҳукумати томонидан ҳибсга олингани сабаб икки нафар турк вазирига нисбатан санкция жорий қилганди.
 
Роҳиб 2016 йил октябрдан бери ҳибсда сақланади. У Туркияда террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган ФЕТО билан ҳамкорликда, шунингдек, мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлашда айбланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Туркия санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!