Сўнгги бор АҚШ ўтган йилнинг август ойида ракета синови ўтказган эди.
Кеча, 25 апрель куни АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Minuteman III қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, синов муваффақиятли ўтган. Ракетанинг бош қисми белгиланган нишонга етиб борганига қарамасдан, синов натижалари ва таҳлили эълон қилинмаган.
Таъкидланишича, синовдан мақсад тизимнинг тайёрлиги, самарадорлиги ва аниқлигини текшириш бўлган. Маълум бўлишича, Minuteman III жанговор қисм билан жиҳозланмаган. Ракета Калифорния штатидаги Ванденберг ҳарбий базасидан учирилган.
Маълумот ўрнида, сўнгги бор АҚШ ўтган йил август ойида синов ўтказган. Февраль ойига режалаштирилган синов бекор қилинган эди.

Суннатилла Абдуллаев