...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ полиция ходимларининг ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари қораланмоқда


09:54, 16.07.2016 Олам
 2 928

Тўлғоқ тутган аёлини шифохонага олиб кетаётган эркак полиция томонидан тўхтатилиб, ҳибсга олинди.

Аввалроқ, 8 июль куни АҚШнинг Даллас шаҳрида полицияга қарши намойишлар чоғида беш нафар полициячи вафот этиб, 11 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.  Мазкур норозилик намойишларига бир неча кун олдин Луизиана ва Миннесота штатларида полиция ходимлари томонидан икки қора танли кишининг ўлдирилиши сабаб бўлган.
 
АҚШда яшовчи афро-америкаликлар полицияни анчадан буён ирқчиликда, золимликда айблаб келмоқда.
 
Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали АҚШ полициясининг яна бир ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалди. 
 
Унда шуни кўриш мумкинки, Индиана штатида яшовчи  Жеймс  рафиқасининг ой куни яқинлашгани боис тунги соат 1:00 атрофида шифохонага отланади. Бироз вақт ўтгач, унинг  машинасини  полиция таъқиб қила бошлайди. Шу пайтда эркак 911 қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтиради. Қутқарув хизмати вакили автомобилни тўхтатишни ва мавжуд вазият ҳақида полицияни огоҳлантиришини маслаҳат беради. Жеймс машинани тўхтатади. У рафиқасини шифохонага олиб кетаётганини қайта-қайта такрорлашига қарамасдан, полиция ходими бу уни қизиқтирмаслигини айтади ва ерга ётишини талаб қилади.  Машина ичидан эса тўлғоқ тутаётган аёлнинг инграган овози эштилиб турарди. 
 
Буни қарангки, бирор-бир полициячи бунга эътибор қаратмайди.  Ҳаттоки, тез ёрдамга қўнғироқ қилмочи бўлган Жеймсга жойидан қимирламасликни буюради.
 
Полиция Жеймсга унинг фарзанди туғилган пайтда қамоқда бўлишини айтади ва буйруқни бажармаса электрошок орқали жазолашни айтиб, кулади. Аёл эса тўлғоқ туфайли бақиришда давом этади. Орадан йигирма дақиқа ўтиб, воқеа жойига тез ёрдам машинаси етиб келади ва аёлни шифохонага олиб кетади.
 
Жеймснинг рафиқаси шифохонага етиб боради ва қизалоқни дунёга келтиради. Бу пайтда чақалоқнинг отаси полицияга бўйсунмасликда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилади. 
 
Полициячилардан бири хизмат машинасидаги камерага ёзиб олинган мазкур видеони ўчириб ташлашни шеригига айтганда,  иккинчи полиция ходими унга барибир эканлигини айтади.
 
Юқоридаги воқеадан шуни хулоса қилиш мумкинки, АҚШ полицияси бу вазиятда инсонийликка қарши иш тутган.  Мутахассислар ва хориж ОАВларнинг фикрича, видеода тасвирланган воқеаларга ўхшаш ҳолатлар сабаб халқ орасида полицияга қарши норозиликлар кучаяётган бўлиши мумкин. Видеода кўриб ўтганимиздек, полиция нафақат қора танли фуқароларга,  балки европоид ирқига мансуб кишиларга ҳам ғайриинсоний муносабатда бўлмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Даллас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!