...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама ва Меркель Туркиядаги исённи қоралади


09:23, 16.07.2016 Олам
 3 474

Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар исён кўтариб, давлат тўнтариши ўтказмоқчи бўлдилар.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 15 июль куни маҳаллий вақт билан 23:00 атрофида Туркияда давлатга қарши ҳарбийлар исён кўтарди.  
 
Туркияда кичик гуруҳ давлат тўнтаришини амалга оширишга урингач, АҚШ президенти Барак Обама Туркиядаги барча партияларга зудлик билан демократик йўл билан сайланган ҳокимиятни жойига қайтаришни сўради. Бу ҳақда “Dailysabah” ёзмоқда.
 
Германия канцлери Ангела Меркелнинг сўзларига кўра, Туркиядаги демократик тартиб ҳурмат қилиниши керак ва барча нарса инсон ҳаётини ҳимоя қилиш учун қилиниши шарт.
 
Бундан ташқари, Европа комиссияси раиси Жан-Клод Жанкер,  АҚШ Демократик партиясининг президентликка номзоди Ҳиллари Клинтон, Канада бош вазири Жастин Трюдо Мексика Ташқи ишлар вазири Туркиядаги воқеаларни қоралаб, тўнтариш амалга оширмоқчи бўлган кучларни демократик тартиботга даҳл қилганликда айбладилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Теракт Тўнтариш Исён Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!