...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Окинавадаги харбий базасининг 4 гектар ерини Японияга қайтарди


13:16, 31.07.2017 Олам
 1 741

Гинован шаҳри марказида жойлашган Футэмма ҳарбий базасига қарашли ҳудуд майдони 481 гектарни ташкил қилади.

АҚШ ҳукумати Окинавадаги ҳарбий базасидан 4 гектар ер майдонини Япония ҳукуматига қайтаргани хабар қилинмоқда.
 
Гинован шаҳри марказида жойлашган Футэмма ҳарбий базасига қарашли ҳудуд 481 гектарни ташкил қилган. Японияга қайтарилган ҳудуд ҳарбий базанинг 0.8 фоиз майдонини ташкил қилган. 2016 йил декабрь ойида АҚШ ва Япония ўртасида бу ҳақдаги келишувга эришилган.
 
Гинован шаҳри маъмурияти америкаликлар томонидан қайтарилган 2 километр узунликдаги ҳудудда йўл қуришни режалаштирмоқда.
 
Япония ҳукумати АҚШ билан Футэмма ҳарбий базасини Окинаванинг шимолида жойлашган Хэнокога кўчиришга келишган эди. Хэнокода АҚШга қарашли Кемп Шваб ҳарбий базаси фаолият юритади.
 
Маълумот учун, Окинава префектураси Япониянинг 0.6 фоиз ҳудудини ташкил этсада, майдонининг қарийб 74 фоизида АҚШга тегишли бўлган ҳарбий объектлар эгаллаган.
 
Окинава префектураси маъмуриятининг маълумотларига кўра, ҳудудда 25,8 минг нафар амарикалик ҳарбий хизматчи ҳамда уларнинг 19 минг нафар оила аъзолари яшайди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Япония Ҳарбий база Футэмма Кемп Шваб Окинава 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!