...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Мьянмага санкция эълон қилади


10:48, 19.10.2017 Олам
 2 590

АҚШ Конгресси 18 октябрь куни роҳине мусулмонлари ҳуқуқлари таҳқирланётгани сабаб Мьянмага қарши санкция эълон қилишни таклиф қилди.

АҚШ Конгрессининг 40 нафар аъзосидан ташкил топган гуруҳ 18 октябрь куни роҳине мусулмонлари ҳуқуқлари таҳқирланётгани сабаб Мьянмага қарши санкция эълон қилишни таклиф қилди.
 
Reuters ахборот агентлиги Конгресс хатидан иқтибос келтиради: “Биз Бирма ҳудудида қамалга олинган, қайтишни истаётган ёки қўшни давлатлардан куч билан қайтарилаётган инсонларнинг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашимиз керак”.
 
Қизил хоч ва қизил яримой жамиятлари ходимлари Мьянмадаги жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқдалар.

АҚШда, хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Мьянмада роҳине халқига кўрсатилаётган зулм ва таҳдид масалалари кўриб чиқилади.
 
Конгресс аъзолари Мьянманинг ҳарбий ҳокимиятига аввал қўйилган ва мамлакат демократик йўлни танлаганлиги сабабли бекор қилинган санкцияни қайтаришни сўрамоқдалар.
 
Бангладешда жойлашган миграция масалалари бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, августнинг сўнггига қадар мамлакат ҳудудига Мьянмадан 500 минг нафар роҳине мусулмонлари келган.
 
Мьянма ҳудудида қолган мусулмонлар ҳаёти ҳақида халқаро ОАВ ва ташкилот вакиллари кириши тақиқлангани сабаб маълумот йўқ.
 
Ҳуқуқ ҳимоячилари Мьянма ҳукуматини ижтимоий озчиликни ташкил қилувчи халққа қаттиқ жабр ўтказаётганликда айбламоқда.
 
Ҳукумат айбловларга нисбатан аллақандай террорчилик ҳужумларни сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ роҳине мусулмонларидан иборат қочоқлар кемаси ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Мьянма Санкция АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!