...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ жамоатчилик билан ишлаш ҳаражатлари учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди


13:49, 06.10.2016 Олам
 2 123

Жамоатчилик билан алоқа ишларига жавобгар давлат ишчиларининг ўртача ойлик маоши 2014 йилда 7,5 минг долларни ташкил этган.

АҚШ ҳукумати жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш иши учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди. Бюджет бўйича Конгресс ҳисоботида келтирилишича, 1 миллиард доллар реклама ва пиар шартномалари учун ажратилса, яна 500 миллион доллар жамоат билан алоқа ўрнатиш билан банд бўлган 5 минг нафар давлат ишчиларига ойлик маош учун ажратилади.
 
Ҳисобот хулосаларига кўра, Вашингтон ҳар йили реклама ва пиар шартномалари учун 800 миллион доллардан 1,3 миллиард долларгача маблағ ажратади. Бу маблағ федерал раҳбарлари фаолиятини радио, телевидение, интернет сайтлар, блоглар, электрон хабарлар, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали оммавий равишда ёритиш учун сарфланади.
 
Жамоатчилик билан алоқа ишларига жавобгар давлат ишчиларининг ўртача ойлик маоши 2014 йилда 7,5 минг долларни ташкил этган. 
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ Жамоатчилик билан алоқалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!