...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Хитойга: “КХДРга борадиган нефть қувурларини ёпиш керак!”


14:21, 21.11.2017 Олам
 2 418

АҚШ ташқи сиёсат идораси вакилининг таъкидлашича, Вашингтон Пекинга қарата Пхеньянга қарши туриш бўйича БМТда қабул қилинган қарорларга амал қилиш кераклигига ишора қилган.

“Шимолий Кореяга босим ўтказиш борасидаги АҚШ–Хитой музокаралари ташқи сиёсатида катта аҳамиятга эга”, деди АҚШ бош котиби Рекс Тиллерсон журналистларга.
 
АҚШ ташқи сиёсат идораси вакилининг таъкидлашича, Вашингтон Пекинга қарата Пхеньянга қарши туриш бўйича БМТда қабул қилинган қарорларга амал қилиш кераклигига ишора қилган. Аниқроғи, Хитойда бунинг учун нефть қувуридек “қулай усул” бор.
 
Тиллерсон: “Биз уларга: “КХДРнинг нефтни қайта ишлаш корхонасига борадиган, аниқроғи Сизнинг ҳудудингиздан ўтадиган нефть қувурини назоратга олинг. Агар (Шимолий Кореяга) босим ўтказишни истасангиз, уни беркитиб қўйишингиз ҳам мумкин”, дедик”.
 
АҚШ Бош котибнинг айтишича, расмий Пекиннинг бу “режа”га қўшилишига кафолат йўқ.
 
2017 йили БМТ томонидан Шимолий Кореяга алоқадор резолюция қабул қилинган. Натижада мамлакат ҳудудига олиб кирилувчи нефть маҳсулотлари 2017 йилнинг 1 октябридан 31 декабрига қадар 500 минг баррелга қисқарди, 2018 йилгача эса умумий ҳисобда 2 млн баррелга қисқаради.
 
20 ноябрь куни Дональд Трамп Шимолий Кореяни “террорчиларнинг ҳомийси” дея атади. Шу куннинг ўзида Рекс Тиллерсон “ҳомийликка чек қўйиш” мақсадида янги чекловлар ёрдамида Пхеньянга босимни кучайтириш режалаштирилаётганини эълон қилди. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:КХДР Хитой АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!