...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Эронга огоҳлантириш хати юборди


17:00, 03.12.2017 Олам
 3 500

Ироқ ҳудудидаги АҚШ ҳарбийларига уюштирилган ҳар қандай ҳужум учун Эрон жавобгар ҳисобланади.

АҚШнинг МРБ (Марказий разведка бошқармаси) директори Майк Помпео Эрон раҳбарияти, хусусан генерал Қосим Сулаймонига огоҳлантириш хати юборган.

Бу хатда эронликларнинг Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига уюштирган ҳар қандай ҳужуми учун жавобгарлик Эроннинг зиммасига юкланиши таъкидланган, деб хабар тарқатмоқда Hoursnews нашри мухбири.

Америка махсус хизмати раҳбарининг баён этишича, “Ироқда Америка манфаатларига путур етказувчи амалга оширилган ҳар қандай ҳужум учун жавобгарлик шахсан унга (Қосим Сулаймони) ва Эрон ҳукумати зиммасига тушади”. Унинг бундай қарорга келишига Эроннинг юқори мартабали ҳарбий бошлиқларидан бири Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига ҳужум уюштирилиши мумкинлиги тўғрисида баёнот бергани сабаб бўлган. 
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Эрон Ироқ Жавобгар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!