Дональд Трамп: “NBC News Давлат котиби Тиллерсон ва президенти ёрдамчиси Майк Пенс ҳақида асоссиз хабар тарқатганлиги учун узр сўраши керак”.
АҚШ ташқи ишлар вазирлигида ОАВ учун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Рекс Тиллерсон ўзи ҳақида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлаган.
Рекс Тиллерсон “Мени давлат раҳбари Дональд Трампга нисбатан ҳурматим чексиздир, мен ҳеч қачон эгаллаб турган лавозимимдан истеъфо бериш ҳақида ўйламаганман”, деб айтган.
Бир неча кун олдини АҚШдаги NBC телеканали Рекс Тиллерсон истеъфога чиқиш ниятида эканлиги хақида хабар тарқатган эди.
Бу хабарга мамлакат президенти Дональд Трамп ўзининг Twitterдаги расмий саҳифаси орқали ўз муносабатини билдириб, “NBC News Давлат котиби Тиллерсон ва президенти ёрдамчиси Майк Пенс ҳақида асоссиз хабар тарқатганлиги учун узр сўраши керак”, деб ёзган.