АҚШ Президенти маъмурияти мамлакатнинг БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Хабарда айтилишича, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ушбу мазмунда ташкилотга мактуб йўллаган. У ўз мактубида АҚШнинг ушбу қарорини бир-неча далиллар билан асослайди. Шунингдек, унинг мамлакати дунёнинг энг йирик ташкилоти фаолиятини баҳолашда давом этишини маълум қилган.
“Гарчи инсон ҳуқуқлари бўйича мазкур кенгаш ягона ташкилот бўлсада, биз ўз иштирокинмизни давом эттиришимиз учун, унинг фаолияти жиддий ислоҳотларга муҳтож”, дейилади Тиллерсон мактубида.
Шу билан бирга, Вашингтон Кенгаш таркибидан чиқиш масаласини кун тартибидан олиб ташламаслиги таъкидланган.
Трамп АҚШ ва БМТ муносабатларини қайта кўриб чиқиш ҳақида бир-неча бор тўхталиб ўтган.
Кеча АҚШнинг ташкилот лойиҳаларини молиялаштириш масаласига эътибор қаратаётгани ҳақида хабар берган эдик.