БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида мингга яқин америкалик дипломат иштирок этади.
АҚШ ҳукумати БМТ Бош Ассамлеяси йиғилишига мингдан ортиқ вакилларини жўнатган. Бироқ сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган БМТ БАнинг 72-сессиясида уларнинг сони қисқартирилди.
Хабарда айтилишича, дипломатлар сонининг қисқартирилишига сабаб — АҚШ Давлат департаменти раҳбари Рекс Тиллерсоннинг ташқи ишлар идораси бюджетини қисқартириш юзасидан қилган қарори туфайли.
Рекс Тиллерсон режаси бўйича махсус вакил лавозимидаги 30 тадан 70 тагача бўлган дипломатларни ўз лавозимидан озод қилиниши кўзда тутилган.
Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси 12 сентябрь санасида БМТнинг Нью-Йоркдаги бош офисида бошланади.
Аввалроқ, АҚШнинг 755 нафар дипломати Россияни тарк этиши талаб қилингани ҳақида хабар берган эдик.