...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ аҳолиси маблағ тежаш мақсадида ветеринария дори воситаларини қабул қилмоқда


14:14, 12.08.2017 Олам
 2 682

АҚШ шифокорлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар ушбу янги ва хавфли усулдан қўрқувда.

АҚШ аҳолиси дори-дармонларни тежаш ва шифокорга мурожаат қилмаслик учун ветеринария дори-дармонлар, жумладан антибиотиклар сотиб олмоқда.
 
АҚШ шифокорлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар бу янги ва хавфли усулдан қўрқувда. Улар мисол тариқасида 27 ёшли ногирон Криснинг аквариумдаги балиқлар учун мўлжалланган антибиотикларни сотиб олганини айтишган. Бу дорилар унга шифокор ёзиб берган дорилардан 10 баробар арзон бўлиб, 150 долларлик дори ўрнига 15 долларлик антибиотикни харид қилган.
 
Бироқ ҳайвонлар учун мўлжалланган бундай дори воситалари инсон организми учун хавфли.
 
Аввалроқ олимлар агар антибиотикларга чидамли бўлган бактерияларга қарши бирор чора кўрилмаса, 2050 йилга келиб бунинг оқибатида 10 миллион одам вафот этишини айтишган эди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:АҚШ дори-дармон антибиотик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!