Афғонистон ҳудудидаги америкалик ҳарбийлар сони 14,5 минг нафарга етган бўлиши мумкин.
Айни вақтда Афғонистон ҳудудида 12 мингдан 14,5 минггача америкалик ҳарбийлар жойлашган. Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва Америка Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг раиси генерал Жозеф Данфорд ёпиқ тизимда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган янги стратегия борасида АҚШ Конгрессини хабардор қилиш ишларини бошлади.