...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Афғонистонга яна 3 минг ҳарбий юборадими?


09:32, 20.09.2017 Олам
 1 895

АҚШ Президенти ўз сайловолди компанияларида Барак Обаманинг Афғонистон бўйича олиб борган сиёсатини қоралаб, Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг сонини камайтиришга ваъда берган эди. Бироқ...

АҚШ мудофаа вазири Жемис Мэттис Афғонистонга яна 3 минг ҳарбий юборилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Thehill.com” нашри хабар бермоқда.
 
АҚШ мудофаа вазирлиги шу йил август ойининг охирида Афғонистонда 11 минг нафар ҳарбийлари борлигини ҳақида хабар берган эди.
 
АҚШ Президенти Дональд Трамп сайловолди компанияларида Барак Обаманинг Афғонистон бўйича олиб борган сиёсатини қоралаб, Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг сонини камайтиришга ваъда берган эди. Бироқ...
 
АҚШ президент Трамп Афғонистондаги радикал кучлар ҳисобланмиш Толибонлар билан янада кучлироқ курашиш мақсадида у ерга яна ўз ҳарбийларини юборишини айтган.
 
АҚШ Сенати жорий йилги мудофаа ишлари учун 700 миллиард доллар ажратган эди.
 
Бу маблағлар мудофаанинг турли соҳаларига йўналтирилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти БМТнинг минбаридан туриб яна бир бор Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий блокка қўшилмаслиги ва ушбу мақомини сақлаб қолган ҳолда очиқ мулоқотга тайёрлигини таъкидлагани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!