...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ 300га яқин ноқонуний муҳожирни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи


12:15, 25.03.2017 Олам
 2 116

Экспертларнинг хулосаларига кўра, бугунги кунда АҚШда 500га яқин ҳиндистонликлар ноқонуний равишда яшайди.

АҚШ ҳукумати 270дан зиёд ноқонуний равишда яшаётган ҳиндистонлик фуқароларни ўз мамлакатларига қайтариб юбориши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “NDTV” телеканали хабар берди.
 
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Сушму Свараж АҚШдан 271 нафар ҳиндистонлик ҳақида барча маълумотларни беришни талаб қилмоқда.
 
“Бу инсонларнинг фуқаролигини текширмасак, қандай қилиб рўйхатдаги кишиларнинг ҳақиқатан Ҳиндистон фуқаролари эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин? Биз АҚШ ҳукуматидан қўшимча маълумотлар талаб қилдик ва уларнинг Ҳиндистон фуқаролари эканлиги тасдиқлансагина, депортация учун маълумотнома беришимизни билдирдик”, дейди вазир Деҳлидаги чиқиши вақтида.
 
Экспертларнинг хулосаларига кўра, бугунги кунда АҚШда 500га яқин ҳиндистонликлар ноқонуний равишда яшайди. Уларнинг аксарияти қонуний равишда қўшма штатларга келишган, аммо виза муддати тугаганидан сўнг ҳам АҚШда қолишган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ҳиндистон АҚШ Ноқонуний мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!