...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ 17 йилдан бери Афғонистонда пичоққа илинарли ютуққа эришмади


20:12, 29.05.2018 Олам
 3 993

Афғонистонда амалга оширган ишлар натижалари ҳақида АҚШ вакили маълумот берди.

Мана 17 йилдирки АҚШ Афғонистон ҳудудида ҳарбий амалиётлар олиб боради. НАТО бошқарувидаги Халқаро хавфсизлик кучлари мамлакатда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2001 йил 20 декабрдаги резолюциясига мувофиқ ҳаракатланади.
 
АҚШнинг 2002-2017 йиллар мобайнида Афғонистонда амалга оширган ишлари ва эришган натижалари ҳақида АҚШнинг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича махсус бош инспектори (SIGAR) Жон Сопко маълумот берди.
 
Инспектор Жон Сопко аввало, АҚШнинг Афғонистонда мавжуд бўлишининг асосий сабаби барқарорлик ўрнатиш эканлигини таъкидлаган.
 
Сопко мамлакати хусусан, SIGAR’нинг Афғонистондаги барқарорлик ўрнатиш учун амалга оширган дастурлари муваффақиятсиз якунланганини таъкидлади.
 
Сопконинг сўзларига кўра, бир неча йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган дастурларга ҳаддан ташқари катта умид билдирилган. Инспектор Афғонистонда фаолият олиб борган ҳар бир агентлик ва ташкилот ҳодимлар етишмаслиги ва вазият етарли даражада тизимга солинмаганлигини муваффақиятсизликлар сабаби қилиб кўрсатган.
 
Жон Сопко ҳарбийлар Афғонистондаги энг нотинч ҳудудларда ҳарбий амалиётлар олиб борганини ва у ерлар муҳолифатчилардан озод қилингач, ҳимоясиз қолдирилганини ҳам қайд этиб ўтди. Ҳимоясиз ҳудудларга табиийки яна ҳужумлар уюштирилган.
 
Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумат муассалари ҳам вазиятни керагича назорат қилолмаган ва дастурларни муносиб баҳоламаган. Натижада АҚШ ўтган 17 йил давомида Афғонистонда ҳеч бир пичоққа илинарли ютуққа эришмаган.
 
Аввалроқ, АҚШ сўнгги 15 йил давомида Яқин Шарқ ва Афғонистонда террорга қарши қанча маблағ сарфлагани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!