...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ “Minuteman III” ракеталари билан Шимолий Кореяни нишонга олди


12:28, 02.08.2017 Олам
 4 598

Қитъалараро баллистик ракета синов вақтида 6700 километр масофани босиб ўтиб, Тинч океанидаги Маршалл ороллари ҳудудига тушди.

Бугун АҚШнинг Калифорния штатидаги Ванденберг ҳарбий базасида қитъалараро баллистик ракета синови ўтказилиши ҳақида хабар берилмоқда.
 
Синов вақтида ракета жанговор қисмлари билан таъминланмайди, АҚШлик ҳарбийлар баллистик ракеталарни учиришдан мақсад сифатида ракетани нишонга етказувчи қурилма аниқлигини текшириш эканлигини таъкидламоқда.
 
Маълумот учун, ракета синов вақтида 6700 километр масофани босиб ўтиб, Тинч океанидаги Маршалл ороллари ҳудудига тушган. Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси 2017 йил 26 апрель ҳамда 3 майда икки марта синовдан ўтказилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Minuteman III баллистик ракета Ванденберг ҳарбий базаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!