...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple ўзининг App Store ва Mac App Store веб-версияларини янгилади


14:04, 19.01.2018 Технология
 1 654

Apple янгиланишга киришди. Нихоят веб версиялар янгиланди.

Apple компанияси iPhone ва iPad учун App Store иловалари дўконини тўлиқ янгилаганидан бир неча ой ўтиб, веб-версияни ҳам қайта ишлаб чиқди. App Store нинг веб-версияси анча замонавий, тушунарли бўлган ва муҳим ахборот ҳамда скриншотларга эътибор қаратилган. Ўхшаш ўзгаришлар Mac App Store нинг браузер версиялари учун ҳам ишлаб чиқилган.
 
App Store ва Mac App Store нинг тўла қайта ишланган интерфейси ҳозирда барча фойдаланувчилар учун мавжуд. Уни кўриш учун исталган илова ёки ўйинни веб-браузердан очиш кифоя.
 
App Store ва Mac App Store нинг янги веб-версиялари фойдаланувчиларга танланган илова қайси платформа учунлигини аниқ кўрсатади. Бу ҳақида маълумот саҳифанинг тепасида акс этади. Эски веб-версияда иловани қўллаб қувватлайдиган платформани фақат скриншот ёки ён устундаги қурилмалар рўйхати орқали билиш мумкин эди, холос.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Apple App Store 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!